Промо
 Подписаться
Поделиться

Эксклюзивное интервью Эраш для популярной газеты Замон 2

–Ўзбек-тожик санъаткорларининг даромади тўйлардан экани сир эмас. Сизнинг қўшиқларингиз эса тўйбоп бўлмагани учун таклифлар ҳам кўп бўлмаслиги мумкин. Агар шундай бўлса асосий даромадингиз қаердан?

–Ўрта Осиё халқлари санъаткорлари асосан тўйлар орқали даромад қилишини ҳамма билади. Мен шуни алоҳида эътироф этишим мумкинки, санъатга пул учун кирмаганман. Ўзимдаги қизиқиш, интилиш ила келганман. Даромадимга келадиган бўлсак, тижорат дўконим бор. Лекин тўйларга табрик учун бориб тураман.

–Қайси хонандалар билан ҳамкорлик қиласиз?

–Асосан “Луис”, яъни Илҳомжон Бўриев билан ҳамкормиз. Қолаверса, ўзбекистонлик хонандалар Фаррух Ҳамроев, Алишер Зокировлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб турамиз.

–Санъат соҳасини танлаганингиздан афсусланганмисиз?

–Йўқ. Асло бундай бўлиши мумкин эмас. Илк қўшиқчиликни бошлаганимда, ота-онам қаршилик қилишган, кейин эса кўникишди. Санъатга шунчалик қизиқаманки, афсусланиш умуман бўлмаган.

–Ҳаётдаги ютуқларингиз?

–Энг катта бахтим онам-отам. 2015 йилда Суғд вилоятимизга ўзбекистонлик машҳур хонанда Фаррух Ҳамроев ташриф буюрди. Иккимиз вилоятимизнинг кўплаб ноҳияларида концерт бердик. Шу вақтда ижодимда анча ютуқларга эришдим. Буни санъатдаги катта ютуғим, деб ҳисоблайман.

–Оилангиз ҳақида гапирсангиз…

–Оилада беш кишимиз. Ота-онам оддий ишчи. Икки опамни турмушга берганмиз. Шу вақтгача уйланмаганимнинг сабаби ишқ бобида омадсизман. Яхши кўрганим ўзгани танлади. Уни унутиш осон бўлмади. Юлдузи юлдузимга тўғри келадиган қизни топсам, унга уйланиш ниятидамен(кулади).

–“Замон” газетаси муштарийларига тилакларингиз?

–Юртимизда шундай оммабоп газета чоп этилаётганидан жуда хурсандман. Биринчи бор “Замон”ни ўқиганимдаёқ мухлисига айланганман. Келажакда нафақат юртимизда, қўшни давлатларда ҳам довруғи ёйилишини истаб қоламан. “Замон”нинг мухлислари ҳамеша соғ-саломат бўлишсин.

                                                                         Суҳбатдош: Абдувосид Абдусатторов.

 

Тўлиқ исми шарифи: Ашрапов Эркинжон Ҳайдаралиевич.

Туғилган санаси: 29.01.1988.

Туғилган жойи: Б.Ғафуров ноҳияси, Исфисор қишлоғи.

Ёқтирган ранги: оқ ва қора.

Севимли машғулоти: футбол коллекцияларини йиғиш.

Ёқтирган машина русуми: BWM X5.

Қўрқадиган нарсаси: яқинларини йўқотишдан.

Шиори: Эгилганга эгил, керилганга керил.

07 апреля 2017 в 16:52 79
 
 
Теги